ЎзА Ўзбек

12.01.2019 13:50 Чоп этиш версияси

Мардлар қўриқлайди ватанни

Мардлар қўриқлайди ватанни

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мамлакатимизда ўтказилаётган Ватанпарварлик ойлиги доирасида тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мутасадди ташкилот вакиллари, захирадаги офицерлар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, журналистлар иштирок этди.

Тадбирда “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзуида ҳарбий чиқишлар намойиш этилди. Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий оркестр ижросида Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. “Турон” театр студияси актёрларининг ёшларни ватанпарварликка чорловчи саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
3 283