Аёлларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг муносиб шароитда меҳнат қилишини таъминлаш бизнинг бош мақсадимиз бўлмоғи лозим.

Афсуски, ишсизлик муаммоси тобора долзарб аҳамият касб этаётган айни пайтда “мардикор бозорлари”да аёлларни ҳам кўришимиз, оғир шароитларда меҳнат қилаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Бандлиги таъминланмаган бу аёллар ёлланма ишчи сифатида турли оғир юмушларни бажаришга тайёр. Рўзғор хуржунини бўйнига олган нозик хилқат эгалари кун кўриш, фарзандларини боқиш учун шундай ишлашга мажбур бўлмоқда. Мардикор аёллар орасида турли ёшдаги хотин-қизлар бор. Ҳаётда қийналган, иш сўраб кўп эшикларга бош урган, ҳеч қандай натижа чиқмагач, мардикорлик қилаётган аёлларнинг қўлида касб-ҳунари йўқ, аксарияти маълумотсиз, муқим шахсий тураржойсиз.

Халқ демократик партияси доимий иш жойига эга бўлмай, оғир ижтимоий вазиятда қолган аёлларнинг муаммоларини ҳал этиш учун мамлакатимизда янгича тизим жорий этиш, ишсиз аёлларнинг манфаатларини ҳимоялаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш зарур, деган ташаббусни илгари суряпти.

Вазият шу қадар жиддийки, мардикор бозорига чиқадиганлар аёлларга уй юмушларигина эмас ғишт қуйиш, юк ташиш каби оғир ишлар ҳам юкланади. Пайти келса, ишлатиб ҳақини бермаслик, мардикорлик учун ёллаб, кейин бошқа ишларга мажбурлаш ҳолатлари ҳам учрайди.

Жойларда мутасаддилар билан ўтказилаётган сайёр қабуллар чоғида ҳам ишсизлик муаммоси, аёллар бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб мурожаатлар бўлмоқда. Доимий иш жойига эга бўлмаган, оғир ижтимоий вазиятда қолган аёлларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ниҳоятда долзарб вазифадир.

Аёллар бандлигини таъминлаш йўналишида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим:

Биринчидан, депутатлик ва жамоатчилик назорати тарзида “мардикор бозорлари”ни ўрганиб чиқиш, шу асосда фуқароларни вақтинча иш билан таъминлашга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг нечоғлик ишлаётганини аниқлаш зарур. Агар меҳнат бозорида бир марталик ишчиларга талаб юқори бўлса, жараённи ташкил этиш механизмини соддалаштириш, ҳуқуқий меъёрларни мустаҳкамлаш, аёлларнинг меҳнат муҳофазасини кучайтириш зарур.

Иккинчидан, бандлик ва ишсизликка қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга доир илғор хорижий тажрибани ўрганиш, шу асосида бандликни таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳамда бошқа тегишли қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаб, Халқ демократик партияси фракцияси орқали олиб чиқиш лозим.

Учинчидан, хорижий мамлакатларда дераза ювиш, уй тозалаш каби юмушлар учун ҳам турли фирмаларга мурожаат қилинади. “Мардикор бозорлари”да аёлларга таклиф этилаётган меҳнат турларини аниқлаш, уларнинг орасида аёллар имкониятига мос бўлган фаолият турлари бўйича Ўзбекистонда ҳам фирмалар, меҳнат биржалари фаолиятини ташкил этиш, уларга ишсиз аёлларни бириктириш, улар учун махсус касб-ҳунар ўргатувчи бепул курслар ташкил этиш, аёллар бандлигини таъминловчи фирмаларнинг ўз фаолиятини аҳолига танитиш ва тарғиб қилишига шароит яратиш керак. Шунингдек, қўлида ҳунари йўқ, ишсиз аёлларни касаначилик фаолиятига йўналтириш ҳам муаммони енгиллаштиради.

Тўртинчидан, маълумки, аёллар турли сабабларга кўра “мардикор бозорлари”га чиқмоқда. Шулардан асосийси ишсизлик бўлса, кейинги ўринларда уй-жойга эга эмаслиги, турмушидан ажралгани ва боқувчиси йўқлиги, норасмий никоҳлар, айрим аёлларда фуқаролик паспортининг мавжуд эмаслиги кабилардир. Демак, муаммони тизимли ечиш фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим.

Хулоса қилиб айтганда, аёллар бахтли яшамас, муносиб шароитда ишламас экан, жамият фаровон бўлмайди. Биз аёлларнинг бахтли яшаши, доимо ҳурмат ва эъзозда бўлишини истар эканмиз, доимий иш жойига эга бўлмаган, оғир ижтимоий вазиятда қолган опа-сингилларимизнинг оғриқли муаммоларини ҳал этиб беришимиз лозим, деб ҳисоблаймиз.

Биз ҳар бир шахс муносиб шароитларда меҳнат қилишининг тарафдоримиз!

Сайловларда партиямиздан кўрсатилган номзодларга овоз беринг!

Малика Рашидова,
ЎзХДП Марказий Кенгаши сектор мудири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мардикор бозоридаги аёл. Уни ким ҳимоя қилади?