Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

08.08.2018 15:22 Чоп этиш версияси

Марҳум номидаги абонент ҳаракатдан тўхтатилди

Марҳум номидаги абонент ҳаракатдан тўхтатилди
Қашқадарё вилояти Ғузор тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратига тумандаги Эскибоғ қишлоғида яшовчи фуқаро О.Махсумов шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, туман электр таъминоти корхонаси ходимларининг қарздорликни ҳисоблаш билан боғлиқ хатти-ҳаракатидан норози бўлган.

Мурожаатга асосан мутахассислар иштирокида ташкил этилган ўрганишлар давомида фуқаро хонадони туман электр таъминоти корхонасида 102070057885-сон билан рўйхатга олинган. СЕ 102-русумли № 008639065206326 завод рақамли электр ҳисоблагич орқали электр энергиясидан қонуний тартибда фойдаланиб, сарф қилинган электр ҳақини ўз вақтида тўлаб келганлиги, бироқ, Ғузор ТЭТ корхонасининг ҳисоб дастурида фуқаронинг отаси марҳум А.Маҳмудов номига 102070057257-сонли абонент рақамига корхона ходимлари томонидан 2014 йилнинг 31 январь ҳолатида эътиборсизлик оқибатида расмийлаштирилган 10234-000405-сонли далолатнома асосида 1 879 200 сўм қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан тўпланган ҳужжатларга асосланиб, фуқаро хонадонига асоссиз ҳисобланган қарздорликни бекор қилиш ва истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ғузор тумани маъмурий судига фуқаро номидан даъво аризаси киритилди.

Натижада мансабдор ва жавобгар иштирокида бўлиб ўтган суд мажлисида жавобгар Ғузор тумани электр таъминоти корхонаси масъул ходимлари томонидан истеъмолчи хонадонига корхона ходимининг эътиборсизлиги оқибатида расмийлаштирилганлиги ва қарздорлик юзага келганлиги аниқланиб, жавобгар корхона томонидан фуқаро О.Махсумов хонадонига ҳисобланган 1 879 200 сўм қарздорлик бекор қилинди. 102070057257-сонли абонент рақами соҳиби А.Махсумов вафот этганлиги сабабли, унинг номидаги абонент рақам ҳаракатдан тўхтатилди ва у билан тузилган шартнома бир томонлама бекор қилинди.

Ҳозирги вақтда ушбу абонент рақамда ҳеч қандай қарздорлик мавжуд эмас.

ЎзА