Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Туркиянинг гулчиликка ихтисослашган “Yenice seracilik” оилавий ширкати билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

1000 гектар майдони бўлган мазкур ширкатнинг 70 гектарида иссиқхона барпо этилган. 90 дан ортиқ оила бу манзилда манзарали гуллар етиштиради ва ландшафт меъморчилиги борасида хизматлар кўрсатади. Оилавий ширкат Наманган вилоятидаги илмий марказ билан қўшма корхона ташкил этиб, инвестиция киритиш истагини билдирди.

photo5357535698611187137.jpg

– Тошкент, Навоий ва бошқа бир қатор вилоятларда иссиқхона технологияларини жорий этган “Aziya zera”ʼоилавий ширкатига ташриф буюрдик, – дейди Мингбулоқ туманидаги “Соҳибқирон” фермер хўжалиги раҳбари Солижон Хажамов. – Улар билан аҳоли хонадонларига кичик иссиқхоналар ташкил этиш борасида ўзаро фикр алмашдик. Шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва бошқа давлатларга иссиқхона материалларини экспорт қилувчи “Осиё замонавий иссиқхона тизимлари” компанияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдик.

Снимок.PNG

Юртимиз вакиллари Туркиянинг Мерсин шаҳридаги экспорт-импорт компанияси билан дуккакли экинлар — мош, нўхат, ловия кабиларни экспорт қилиш борасида ҳам келишувга эришди.

Таъкидлаш жоиз, турклар айни вақтда Европа давлатларига гул етказиб беришда энг етакчиларидан саналади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Манзарали гуллар етиштиришда Туркия билан ҳамкорлик қилинади