Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2017 17:47 Чоп этиш версияси

Маънавий жасорат соҳиби

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Тошкент бирлашган техника мактабида Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан «Амир Темур – маънавий жасорат соҳиби» мавзуида тадбир ўтказилди.

Унда таниқли олимлар, санъаткорлар, ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Республика Маънавият тарғибот маркази бўлим мудири Г.Исоқова, тарих фанлари номзоди Ж.Раҳимов ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Амир Темур номи қайта тиклангани, ҳаёти ва фаолиятига оид кўплаб китоб ва рисолалар чоп этилиб, халқимизнинг маънавий хазинаси бойитилганини таъкидлади.

– Биз шундай улуғ бобокалонларимиз билан фахрланамиз, – дейди Ўзбек Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов. – Истиқлол йилларида Амир Темур ҳаёти ва бунёдкорлик ишларини акс эттирувчи тарихий, илмий, бадиий асарлар ёзилди, достонлар яратилди, фильмлар суратга олинди.

Тадбирда буюк саркарда ҳаёти ва ижоди ҳақида бой ва қизиқарли маълумотлар берилди. Соҳибқироннинг мард ва тантилиги, маънавий ҳаётимизда тутган ўрни ҳамда давлатчилик соҳасида амалга оширган ишлари хусусида фикр юритилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
2 559






Все о погоде - Pogoda.uz