ЎзА Ўзбек

24.09.2020 Чоп этиш версияси

Маънавий ташаббускорликни оширишга қаратилган ўқув семинари бошланди

Маънавий ташаббускорликни оширишга қаратилган ўқув семинари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ташкил этилган эди.

«Бўстон» сиҳатгоҳида «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг ҳудудий бўлим раҳбарлари учун беш кунлик ўқув семинари бошланди.

Семинарда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Ҳусанов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилбар Ғуломова ва бошқалар томонидан тарғиботчилар жамияти вакилларининг фаолияти, хусусан, айни пайтда улардан янада тезкорлик талаб этилиши ва фаол бўлиши зарурлиги таъкидланди.

photo5433663147824230601.jpg

– Ўқув-семинарлари фаолиятимизни самарали йўлга қўйишимизда амалий ёрдам беради, – дейди «Маърифат» тарғиботчилар жамияти Бухоро бўлими раҳбари Насиба Ибодова. –Бу ерда олган кўникмаларимизни ҳудудларда қўллаймиз. Муаммоли вазиятлардан қандай чиқиб кетиш, қандай амалиётларни қўллаш кераклиги ўрганамиз. Бу йилги ўқув-семинари дастурлари аввалгилардан анча фарқ қилади. Беш кунлик олган сабоқларимиз, орттирган билим ва тажрибалардан фойдаланган ҳолда ҳудудларда йил давомида маънавий-маърифий тарғибот ва ташвиқот тадбирлари, учрашувлар, семинар-тренинглар, ижтимоий лойиҳалар ташкил этамиз.

photo5433663147824230606.jpg

Пандемия шароитида «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари ижтимоий тармоқларда янада фаолликни қўлга олди. Онлайн тадбирлар ташкил этиш билан бир қаторда, улар томонидан очилган профиль ва саҳифалар ўқувчиларда ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш бўйича ибрат вазифаси ўтади.

Бундан ташқари, карантин шароитида инсонларга руҳий далда бериш, уларни маънавий-руҳий қўллаб-қувватлаш мақсадида жамиятнинг бир гуруҳ аъзоларидан иборат «ONLINE MASLAHAT» гуруҳи ишга тушди. Гуруҳда ҳуқуқий, психологик, оилавий муносабатларга оид саволларга малакали мутахассислардан иборат гуруҳ аъзолари жавоб бериб келмоқда.

2 433
Д.Маматова, Ё.Мелибоев (сурат), ЎзА