ЎзА Ўзбек

06.06.2018 10:55 Чоп этиш версияси

Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозими бекор қилинади

Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозими бекор қилинади
Олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозими бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозими ўрнига ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозими жорий этилади. 

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизматига юклатилди.

ЎзА
9 663