ЎзА Ўзбек

11.08.2018 Чоп этиш версияси

Манғит шаҳри кўчаларида ёнғин содир бўлди

Манғит шаҳри кўчаларида ёнғин содир бўлди
11 август куни соат тахминан 4:40лар атрофида Қорақалпоғистон Республикаси Манғит шаҳри “Халқлар дўстлиги” ва “Буюк Турон” кўчалари кесишмасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлган.

Амударё туман ЁХБ бошлиғи Ҳ.Матяқубовнинг маълум қилишича, ушбу манзилга ўт ўчириш машиналари соат 4:43да етиб бориб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин қуршаб олиниб, соат 06:28да тўлиқ бартараф этилган ҳамда бошқа савдо дўконлари ва қўшни биноларига тарқалишининг олди олинган.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Аммо ёнғин 2 нафар тадбиркорга тегишли дўкон биноларини қуршаб олгани сабаб 180 квадрат метр бинолардаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, жиҳозлар ёниб кетган.

Мазкур ҳодиса шу куни ёққан кучли ёмғир ва юқори тезликда эсган шамол туфайли электр тармоқларида рўй берган қисқа туташув оқибатида содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳозирда ёнғин етказган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.



12 728
ЎзА