Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.09.2017 20:24 Чоп этиш версияси

Маъмурий ислоҳотлар концепцияси халқимиз манфаатларига хизмат қилади

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 8 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти ҳақида фикрлашилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Бекзот Мавлонов, адлия вазири ўринбосари, Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири Гулчеҳра Маликова, Германия халқаро ҳамкорлик ҳамжамияти дастур раҳбари Жоерг Пуделка ва бошқалар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда барча соҳаларда чуқур ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган тамойилни ҳаётга таъсирчан механизмлар орқали татбиқ этиш орқали асосий мақсадимиз – халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши кераклигини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси айни мақсад йўлидаги ғоят муҳим ҳужжат ҳисобланади. Унда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган давлат ва жамият қурилишидаги муҳим вазифалар ўз аксини топган.

Концепцияда белгиланган маъмурий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларнинг вазифалари, жавобгарлик соҳаларини аниқлаштириш, иқтисодиёт соҳаларига қаратилган маъмурий таъсирларни қисқартириш, бошқарувнинг бозор механизмини кенгайтириш, вертикал бошқарув тизими ва ижро ҳокимияти органлари ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, давлат бошқаруви тизимига инновацион ғоялар, технологияларни жорий этиш, коррупцияга қарши курашишнинг самарали усулларини қўллаш каби жиҳатларни қамраб олади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу вазифаларни амалга оширишда давлат хизматларининг очиқлигини таъминлаш, халқ билан мулоқот ўрнатишнинг янги механизмларини жорий этиш, давлат хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминотини яхшилаш орқали меҳнат унумдорлигига эришиш, профессионал давлат хизмати самарадорлигини таъминлаш мумкин бўлади.

Халқаро пресс-клуб спикерлари ва экспертлар маъмурий ислоҳотларни самарали амалга ошириш давлат бошқаруви тизими, мамлакатнинг инновацион имкониятлари ҳамда барча тармоқлар, хусусан, иқтисодиёт юксалишига хизмат қилишини таъкидлади. Бунда, албатта, давлат бошқаруви органлари билан бирга фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, барча аҳоли фаол иштирок этиши муҳимдир.

Улуғбек Асроров, ЎзА
4 057






Все о погоде - Pogoda.uz