Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.05.2017 18:58 Чоп этиш версияси

Зоминлик уруш фахрийсига пул мукофоти ва «Damas» автомобили топширилди

Зоминлик уруш фахрийсига пул мукофоти ва «Damas» автомобили топширилди Жиззах вилоятининг Зомин тумани Бахт маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 95 ёшли Умрзоқ ота Анорбоевга 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Президентимиз номидан пул мукофоти, махсус сертификат асосида сотиб олинган автомашина калити топширилди.

19 ёшида урушга кетган отахон фронтдан қайтгач, узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилди. Тўрт ўғил-қизни эл корига камарбаста инсонлар этиб тарбиялади. Бугун фарзанду набиралари ардоғида умргузаронлик қилаётган отахон мамлакатимизда фахрийларга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликдан мамнун.

Шерзод Назаров (сурат), ЎзА
6 102






Все о погоде - Pogoda.uz