ЎзА Ўзбек

14.03.2019 Чоп этиш версияси

Мамлакатимизга Хитой Халқ Республикасидан 100 та замонавий автобус олиб келинди

Мамлакатимизга Хитой Халқ Республикасидан 100 та замонавий автобус олиб келинди

Энди Ўзбекистондан хорижий давлатларга замонавий автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Бу Президентимизнинг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлардан бири ҳисобланади.

– Транспорт хизматлари сифатини ошириш аҳолига замонавий хизмат турларини кўрсатишни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди “Uzautotrans Service” махсус компанияси бош директори Саидраҳим Икромов – Жумладан, хорижий давлатларга вақтинчалик ишлаш учун чиқиб кетаётган фуқароларни манзилларига ўз вақтида хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш мақсадида “Uzautotrans Service” махсус компанияси автобусда ташувларни амалга оширишга ихтисослаштирилган миллий корхонаси ташкил этилган эди. Мазкур корхона паркини замонавий автобуслар билан таъминлаш борасида Хитой Халқ Республикасининг “Zhengzhou Yutong Bus Co. Ltd.” компанияси билан 2018 йилда имзоланган шартномага кўра, 168 дона кўп ўриндиқли замонавий автобусларни сотиб олиш бўйича келишувга эришилган эди.

“Uzautotrans Service” махсус компанияси ушбу янги автобусларда самарали фаолият кўрсатишни ташкил этиш мақсадида махсус танлов асосида 120 яқин ҳайдовчини саралаб олди. Уларнинг малакаси махсус ўқув дастури асосида оширилиб, хорижий давлатлар ҳудудида ҳаракатланаётганда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди.

photo5211143752666688779.jpg

photo5211143752666688778.jpg

photo5211143752666688777.jpg

3 883
Хуршид Қодиров, ЎзА