Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.09.2017 16:15 Чоп этиш версияси

Мамлакатимизда "Ёшлар-тур" веломарафони ўтказилмоқда

Мамлакатимизда "Ёшлар-тур" веломарафони ўтказилмоқда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирда 9 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор велоспортчилар иштирок этаётир.

Веломарафоннинг Наманган вилояти босқичида 600 га яқин ҳаваскор велоспортчи 6 километрлик масофада ғолиблик учун куч синашди.

– Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, ижтимоий фаолликни тарғиб қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, йигит-қизларни фойдали машғулотлар билан банд қилиш ҳамда спортга жалб этиш мақсадида ўтказилаётган бундай тадбирлар тобора оммалашмоқда, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси ўринбосари Д.Акромова. – Буни веломарафоннинг саралаш босқичларида 3 мингдан зиёд ёш иштирок этганида ҳам кўриш мумкин.

8.jpg

9-14 ёшлилар орасида Д.Паччанова ва Р.Нафиқов, 15-17 ёшлилар ўртасида М.Тўлқинова, А.Нуриддинов, 18-30 ёшлилар ўртасида О.Икромова, У.Икромов ғолиб деб топилди ва мусобақанинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ёшлар веломарафонининг Жиззах вилояти босқичида ҳам ёшлар фаол иштирок этди. Мусобақада 9-14 ёшлилар ўртасида Алишер Убайдуллаев, 15-17 ёшлилар ўртасида Шоҳрух Элмуродов, 18-30 ёшлилар ўртасида Нодир Хурсандов ғолиб бўлди. Қизлар ўртасида Феруза Абдумуродова мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар веломарафоннинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
3 637






Все о погоде - Pogoda.uz