ЎзА Ўзбек

28.03.2020 Чоп этиш версияси

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 104 нафарни ташкил этмоқда

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 104 нафарни ташкил этмоқда
Айни вақтгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган. Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

1 923
ЎзА