ЎзА Ўзбек

14.08.2019 Чоп этиш версияси

Мамлакатимизда Германия тажрибаси асосида виночилик учун етиштириладиган узум навлари комбайнларда экилади

Мамлакатимизда Германия тажрибаси асосида виночилик учун етиштириладиган узум навлари комбайнларда экилади

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Германиянинг Рейнланд-Пфальц Федерал ери ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида виночилик, узумчилик соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. 

Унда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Баҳодир Холиқов ҳудудларимизда Германиянинг турли узум навларини парваришлаш, немис технологияси асосида янги кўчат етиштириш учун барча шароит мавжуд эканини алоҳида таъкидлади. 

photo5377596064921660150.jpg

Қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрида 45 та узум нави мавжуд. Қишлоқ хўжалик корхоналари тасарруфида эса жами 75 минг гектар майдонда узум парваришланаётган бўлиб, шунинг 87 фоизида хўраки ва кишмишбоп узум нави ташкил қилади. Саноатбоп узумлар майдони 11-12 минг гектарни ёки токзорлар умумий майдонининг 13 фоизини, шундан қимматбаҳо узум навлари 4-5 фоизни ташкил этади. 2019-2021 йилларда 23 минг 400 гектар майдонда янги токзорлар барпо қилиниши режалаштирилган. Шундан 2019 йилда 8 минг 290 гектар, 2020 йилда 8 минг 840 гектар ва 2021 йилда эса 6 минг 270 гектар майдонда янги токзорлар барпо қилишнинг манзилли дастури ишлаб чиқилган. Бугунги кунда маҳаллий навлардан ташқари Франция, Италия, Германия, Грузия ва бошқа давлатлардан интродукция қилинган бир қатор юқори сифатли вино, шампан винолари ва шу каби маҳсулотлар тайёрлаш имконини берувчи узум навлари экилмоқда. 

photo5375203355820927900.jpg

Ўз навбатида, германиялик мутахассислар бугунги кунда вино учун етиштирилаётган узумнинг 80 фоизи юқори технологиялар асосида махсус комбайнларда экилаётгани, шу туфайли немис технологиясини Ўзбекистонда жорий этишга тайёр эканини билдирди. 

Мулоқот давомида Ўзбекистонда Германия узум навларини етиштириш, соҳага янги технологияларни жорий этиш, жумладан, узум навларини комбайнларда экиш ва ҳосилини йиғиб олиш бўйича келишиб олинди. Шунингдек, токзорлардан юқори ҳосил етиштиришда замонавий суғориш технологиялар, яъни томчилатиб суғориш тизимини кенг қўллаш мақсадида ҳамкорлик йўлга қўйиладиган бўлди. 

photo5377537855229897500.jpg

photo_2019-08-14_19-14-07.jpg

3 458
А.МУСАЕВ, ЎзА