ЎзА Ўзбек

12.07.2019 12:27 Чоп этиш версияси

Мамлакатимизда фармацевтика соҳасида 162 корхона фаолият юритмоқда


Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Президентимизнинг жорий йил 10 апрелдаги тегишли фармони ижросига бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда.

photo5278695573823794148.jpgФармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутасаддиларининг сўзларига кўра, жорий йилнинг 1 июнь ҳолатида мамлакатимизда фармацевтика соҳасида 162 корхона фаолият юритмоқда. Улардан 90 корхона дори воситалари, 61 корхона тиббий буюм ва 11 корхона дори воситаси ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш учун лицензияга эга. 

2018-2019 йилларда 19 та янги корхона ишга туширилди, улар қошида қўшимча 11 та дори воситаларини ишлаб чиқариш цехлари очилди. Бугунги кунда маҳаллий ишлаб чиқарувчи 27 та корхона томонидан 25 фармакотерапевтик гуруҳга мансуб дори воситалари ва 10 номдаги тиббий буюмлар 14 хориж мамлакатига экспорт қилинмоқда.

Моҳигул ҚОСИМОВА, ЎзА