ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Мамлакатимиз қурилиш саноати имконияти Хитойда намойиш этилмоқда

Мамлакатимиз қурилиш саноати имконияти Хитойда намойиш этилмоқда

Жорий йилнинг 5 ноябридан Хитойнинг Шанхай шаҳрида “China International Import Expo-2019“ халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмада дунёнинг 64 мамлакати қаторида Ўзбекистон ҳам иштирок этмоқда. 

Унда Ўзбекистон миллий стенди “Country Pavilion”идан юртимиз кўплаб ташкилотлари “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳам қурилиш материаллари билан қатнашмоқда.

Халқаро кўргазма доирасида Ўзбекистонда тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати ривожи, соҳадаги янгиликлар хусусида тақдимот бўлиб ўтди. Шунингдек, Хитой Халқ Республикасининг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи компаниялари билан йирик инвестиция лойиҳалари бўйича учрашув ва музокаралар ўтказилди. 

Эслатиб ўтамиз, “ China International Import Expo” халқаро кўргазма Шанхайда 2018 йилдан буён ўтказилади.

Кўргазма 10 ноябргача давом этади.

939
ЎзА