Мамлакатимиз кейинги уч йил ичида ривожланган давлатларга хос ривожланиш йўлига кирди.

Чуқур ва туб ўзгаришлар халқ таълими соҳасида ҳам бошланди. 2018 йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари ва талабаларни пахта-йиғим теримига мажбурий равишда жалб этиш Президент Ш.М.Мирзиёев қарори билан бутунлай барҳам топди. Ўзбекистон Президентининг Фармони билан 2019 йил 29 апрелда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да мамлакатимиз халқ таълими тизимини жаҳон стандартлари талаблари ва ривожланган давлатлар даражасига олиб чиқишнинг стратегик мақсадлари мужассамлашди.

Мазкур концепцияга биноан Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA (The Programme for International Student Assessment) Халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш, STEAM фанларни ва танқидий фикрлаш, ахборотни мустақил излаш ва таҳлил қилиш компетенциялари ва малакаларининг ривожланишига алоҳида урғу беришни ҳисобга олган ҳолда, замонавий инновацион иқтисодиёт талабларига жавоб берадиган умумтаълим дастурлари ва янги давлат таълим стандартлари жорий этиш, халқ таълими тизимида ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолашда таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва изланишлар (PISA, TIMSS, PIRLS ва бошқалар)да Ўзбекистон Республикасининг доимий иштирокини таъминлаш каби мақсад ва вазифалар белгиланди.

Жаҳон бўйлаб тарқалиб кетган коронавирус пандемияси мамлакатимизга кириб келиши натижасида мамлакат халқ таълими тизими бошқа соҳаларда бўлгани каби ўз фаолиятини янги ва таҳликали шарт-шароитларга мослаштирди. Албатта, бу ўзгариш осонликча амалга ошгани йўқ. Бу жараён фидойи ўқитувчилар, мактаблар директорлари, таълим бошқаруви ходимларининг жонбозлиги, уларнинг давлат бошлиғи кўрсатмаларига қатъий амал қилиш натижаси ўлароқ тизимли олиб борилди.

Президент фармонлари, қарорлари ва унинг видеоселектордаги кўрсатмаларига амал қилинган ҳолда мамлакатимизда коронавируснинг тарқалиши олдини олиш борасида тезкор, қатъий чоралар амалга оширилди. Маълумки, ўзбек оиласининг катта қисмини мактаб ўқувчилари ташкил этади. Халқимизда “Таълимда танаффусларга йўл қўйиб бўлмайди” деган нақл бор. Бу ҳақда Президентимиз ҳам барчани огоҳлантирди: “Бугун кун кутиб турмайди. Бугунги йўқотилган вақт ва имкониятларни эртага тиклаб бўлмайди”.

Карантин даврида жаҳонда барча давлатларда мактаб ва университетларда таълим олиш уларнинг яшаш жойларида амалга оширилди. Таълим олувчи ўқувчи ва талабалар дунё бўйлаб 1 млрд. 520 млн.ни ташкил этган бўлса, Ўзбекистон халқ таълими тизимида 5 млн. 800 мингдан ортиқроқ.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бошчилигида ЎзМТРК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда, шунингдек, Тошкент шаҳри ҳокимлигининг кўмагида қисқа вақт ичида халқ таълими тизимидагиўқув дарсларини онлайн тарзда ташкил этишга эришди.

Шу йилнинг апрель ойидан бошлаб барча фанлардан иборат теледарслар учта тилда эфирга узатила бошланди. Айниқса, кўп болали оилаларга қулайлик яратиш учун қўшимча равишда дарсларни такрорий эфирга узатиш чоралари кўрилди. Халқ таълими вазири Ш.Шерматов “2020 ўқув йили якунига қадар 5600 теледарсдан Khan Academy платформаси орқали ўзбек тилида фойдаланиш имкони бўлиши”ни эълон қилди. Шу тариқа, МДҲда биринчи бўлиб Ўзбекистонда онлайн таълим бериш тизимида ишлаш йўлга қўйилди.

Пандемия сабаб барча халқ таълими муассасаларида жорий қилинган масофавий таълим бериш тизими миллий таълимда янги босқични бошлаб берди: рақамли таълимни жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиб берди. Карантин даврида Интернет ижтимоий тармоғи воситасида ҳар бир ўқитувчи-ўқувчининг ўзига хос ижодий алоқа қилиш тажрибаси шаклланди. Тошкент шаҳридаги мактаблар ўқитувчилари эса kundalik.com сайтида “ўқитувчи – ўқувчи — ота-она” ҳамкорлиги схемасида ўзаро мулоқотларга асосланган янги педагогик фаолият шакли яратилди.

Таълим жараёни манзаралари ҳам ўзгарди: олдинлари ўз фарзанди билан суҳбатлашишга вақт тополмаётган баъзи оталар бугун ўз фарзандлари билан теледарсларида иштирок эта бошлади, фарзанди билан дарс тайёрлашга киришди, биргаликда китоб мутолаа қила бошлади, бадан тарбия билан шуғуллана бошлади.

Карантин даври учун давлатимиз томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижаси ўлароқ миллионлаб мактаб ўқувчилари ўз оилалари бағрида билим ола бошлади. “Ҳар бир ҳодисада бир ҳикмат” деганидек, карантин бекор қилинганидан кейин жамиятимизда ўқитувчининг мақоми, нуфузи янада ошади. Чунки, халқимиз ҳозирги таҳликали даврда тиббиёт ходимларига янада кўпроқ меҳр қўяётганидек, ўқитувчи меҳнати ва фидойилиги қадрига етди. Келгусида ота-оналар билан мактаб ўртасидаги фаоллик кучаяди, таълим тизимини ривожланишида жамоатчиликнинг ўрни янада юксалади.

Зеро, Жаҳон банки президенти Жим Ён Кимнинг қуйидаги фикри ҳозирги даврда ҳар бир давлатнинг таълимга нисбатан муносабатини тубдан ўзгартиришга даъват этади: “Ҳукумат иқтисодий ўсишни таъминлашга интилар экан, жисмоний капитал – муҳташам кўприклар, янги йўллар, замонавий аэропортлар ва бошқа инфратузилмаларни барпо этишга инвестиция киритишга эътиборни қаратади. Одатда, улар аҳоли саломатлиги, билим ва кўникмалари, тажриба ва турмуш тарзини ўзида мужассам этган инсон капиталига инвестиция киритишдан унчалик манфаатдор эмас. Бу катта хато, негаки, инсон капиталига инвестиция киритишга нисбатан бепарволик мамлакат рақобатбардошлилигини кескин пасайтириб юбориши мумкин. Зеро, мамлакат иқтисодий жиҳатдан тараққий этиши учун истеъдодли одамларни тарбиялаш талаб этилади”.

Хулоса қилиб айтганда, сўнгги уч йил ичида мамлакатимиз таълим тизими янги ривожланиш босқичига кирди.

Суҳроб Қирғизбоев, Тошкент шаҳар 
Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз таълим тизими янги ривожланиш босқичига кирди