ЎзА Ўзбек

25.07.2018 12:02 Чоп этиш версияси

Мамлакатдаги мавжуд ҳолат сув ресурсларини тежашни тақозо этади

Мамлакатдаги мавжуд ҳолат сув ресурсларини тежашни тақозо этади
Мамлакатимиз ҳудудида иқтисодиёт соҳалари учун зарур бўлган обиҳаётнинг атиги 20 фоизи мавжуд, холос.

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасидаги Экология Марказининг Ўзбекистон ваколатхонаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида семинар бўлиб ўтди.

photo5386654236848269560.jpg

Мамлакатимиз ҳудудида иқтисодиёт соҳалари учун зарур бўлган обиҳаётнинг атиги 20 фоизи мавжуд, холос. Бу эса сувдан оқилона фойдаланиш, халқ хўжалиги тармоқлари учун керакли сув ресурсларини тежашни тақозо этади.

photo5386654236848269561.jpg

Семинарда мавжуд сув ресурсларини тақсимлаш, сув ҳавзалари атрофини муҳофаза қилиш учун ажратилган қирғоқ минтақаси, қирғоқ бўйи минтақаси ва сувни муҳофаза қилиш зоналари, сувдан фойдаланиш қоидаларини бузувчиларга нисбатан қўлланиладиган чора-тадбирлар ижроси юзасидан аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот ишларини янада самарали ташкил этиш, бу борадаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасида фикр алмашилди.

Анжуманда сувдан оқилона фойдаланиш, айниқса, қишлоқ хўжалиги экинларини томчилаб суғоришга бўлган эътибор, соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар, ташаббус ва мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари юзасидан амалий таклифлар билдирилди.

Муқимжон Қодиров (сурат) ЎзА
4 129