ЎзА Ўзбек

16.10.2012 17:24 Чоп этиш версияси

Малакали тиббий хизмат

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, шифо масканларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шифокорларнинг малака ва маҳоратини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Андижон вилояти Асака тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги кўп тармоқли марказий поликлиникада бугунги кунда 62 нафар олий тоифали шифокор ва 188 ҳамшира 280 минг аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда. Она ва болага сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, туғиш ёшдаги аёллар саломатлигини назорат қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва тиббий маданиятни тарғиб қилиш бу ердаги тиббиёт ходимларининг доимий эътиборида. 


ЎзА, Хурсандбек Араббоев (сурат)
8 786