ЎзА Ўзбек

17.06.2019 Чоп этиш версияси

Мактабни олтин медаль билан битирганларга ОТМга ўқишга киришда имтиёз йўқ. Кимлар ушбу имтиёзга эга?

Мактабни олтин медаль билан битирганларга ОТМга ўқишга киришда имтиёз йўқ. Кимлар ушбу имтиёзга эга?

Мактабни олтин ва кумуш медаль билан тамомлаганлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга абитуриентлар рўйхатида йўқ. Хўш, олтин ва кумуш медаль билан қандай ўқувчилар тақдирланади? Қайси тоифадаги абитуриентлар ушбу имтиёзга эга? 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 154-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида Низом”да ушбу жиҳат белгиланган. Унга кўра, олтин медаль мактабларнинг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси бўлган, 10- ва 11-синфларда ёки академик лицейларнинг барча курсларида якуний, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали битирувчиларга берилади.

Кумуш медаль мактабларнинг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси бўлган, 10- ва 11-синфларда ёки академик лицейларнинг барча курсларида йиллик баҳолари аъло бўлган намунали битирувчиларга берилади. Тақдирланган битирувчилар рўйхати Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

medal.jpg

Юқоридаги Низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган. 

КИМЛАР ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА КИРИШДА ИМТИЁЗГА ЭГА?

Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

• Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

• халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

• Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

• «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари;

• «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари;

• тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари;

• Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

• «Ниҳол» мукофоти совриндорлари;

• Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

• тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

• Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

• чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

• ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

• ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;

4 048
Ф.ЭСОНОВ тайёрлади, ЎзА