ЎзА Ўзбек

18.10.2020 Чоп этиш версияси

Мактабларда яна қандай ортиқча ҳисоботларни қисқартириш керак?

Мактабларда яна қандай ортиқча ҳисоботларни қисқартириш керак?

Халқ таълими вазирининг маълум қилишича, мажбурий тўлдириладиган ҳужжатлар ўқитувчиларда 7 тадан 1 тага, синф раҳбарларида 10 тадан 2 тага, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларда 19 тадан 4 тага ва психологларда 27 тадан 8 тагача камайтирилган.

Вазирлик ҳужжатларнинг батафсил рўйхатида келтирилган бекор бўлган ҳужжатларни ҳозир тўлдириш зарурати йўқлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

Ўқитувчилар ушбу ортиқча бюрократиядан бўшаган вақтини ўзи ва ўқувчилари билимини оширишга йўналтиради.

Вазир ортиқча қоғозбозликни янада қисқартириш бўйича ишлар давом этмаётганини таъкидлаб, "Марҳамат, сизнинг фикрингизча қайси фойдасиз ҳисобот нима ҳужжат асосида тўлдирилаётган бўлса, уни ушбу форма орқали бизга юборинг ва биз уни ўрганиб, қисқартириш чораларини кўрамиз", демоқда.

2 590
ЎзА