ЎзА Ўзбек

05.06.2018 17:30 Чоп этиш версияси

“Мактабгача таълим” бакалаврлари 3 йил ўқийди

“Мактабгача таълим” бакалаврлари 3 йил ўқийди
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида “Мактабгача таълим” бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари доирасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июндаги “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорида бу назарда тутилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини тўлақонли ташкил этиш учун “Мактабгача таълим” бакалавриат таълим йўналишининг малакавий талаблари, ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқади.

ЎзА
13 171