ЎзА Ўзбек

18.08.2018 10:11 Чоп этиш версияси

Мактаб ярмаркаларидан аҳоли мамнун (фото)

Мактаб ярмаркаларидан аҳоли мамнун (фото)

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам янги ўқув йили олдидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига қулайликлар яратиш мақсадида мактаб ярмаркалари ташкил этилди.

photo5456540475809966461.jpg

Савдо мажмуалари, бозорлар ва умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ярмаркаларда 26 турдаги ўқув қуроллари савдоси йўлга қўйилган. Канцелярия маҳсулотлари, китоб ва дарсликлар, мактаб формаси, пойабзал каби маҳсулотлар сифати, дизайни ва миллий менталитетимизга мослиги билан ота-оналарга манзур бўлмоқда.

photo5456540475809966462.jpg

“Нукус деҳқон бозори” акциядорлик жамиятида ташкил этилган мактаб ярмаркасида 30 га яқин савдо тармоғи аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Маҳсулотларнинг амалдаги стандартларга жавоб бериши, сифати, нарх-наво ҳамда тўлов терминаллари узлуксиз ишлаши тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олинган.

photo5456540475809966463.jpg

М. Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
5 440