ЎзА Ўзбек

28.08.2018 13:37 Чоп этиш версияси

Мактаб ярмаркалари давом этмоқда

Мактаб ярмаркалари давом этмоқда

Янги ўқув йилига саноқли кунлар қолган айни дамда ота-оналар фарзандларини етаклаб бозорга ошиқмоқда. Андижон вилоятида ташкил этилган мактаб ярмаркалари ҳам шу кунларда харидорлар билан гавжум.

3.JPG

“Жаҳон” савдо комплекси акциядорлик жамиятида фаолият олиб бораётган мактаб ярмаркасида умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун асосий турдаги ўқув қуроллари, дарсликлар, мактаб формаси, кийим-кечак ва пойабзал сотуви йўлга қўйилган. Ярмаркадан ўрин олган маҳсулотларнинг деярли барчаси мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бўлиб, сифати, дизайни ўқувчи диди ва дунёқарашига мос.

4.JPG

Савдо нуқталари терминал, назорат касса аппарати ва бошқа зарур воситалар билан таъминлангани аҳолига янада кенг қулайлик яратмоқда.

7.JPG

З. Умурзоқов (сурат), ЎзА
3 735