Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2018 17:54 Чоп этиш версияси

Мактаб ярмаркалари давом этмоқда

Мактаб ярмаркалари давом этмоқда Самарқанд вилоятида ҳам бозор ва савдо мажмуалари, умумий ўрта таълим мактабларида жорий йилнинг 10 августидан “Мактаб ярмаркаси” – арзонлаштирилган ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар савдоси йўлга қўйилди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилда вилоятдаги 51 умумтаълим мактабида “Мактаб ярмаркаси” ташкил этилган. Ушбу муассасалар туман, шаҳар марказидан узоқлиги ва бошқа омиллар ҳисобга олинган ҳолда танланган. Ҳар бир савдо нуқтасида 27 турдаги маҳсулот бўлиши ва улар арзонлаштирилган нархда сотилиши белгиланган.

Самарқанд туманидаги 2-, 10- ва 44-умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган шундай ярмаркалар ҳам ота-оналар билан гавжум.

8 (1).JPG

– Туман халқ таълими бўлими ҳамда мактаб маъмурияти 10-умумтаълим мактабида ўқув қуроллари ва кийим-кечак сотишимиз учун шароит яратиб берди, – дейди якка тартибдаги тадбиркор З.Солиев. – Белгиланган 27 турдаги сифатли ва рухсат этилган ўқув қуроллари, кийим-кечаклар савдога чиқарилган. Ўқувчилар ва ота-оналар зарур маҳсулотларни харид қилмоқда.

– Икки фарзандим мактабга боради, – дейди "Жавонобод" маҳалласида яшовчи М.Ҳасанова. – Қўшниларимиз керакли дафтар-қалам, мактаб формаларини "Мактаб ярмаркаси"дан сотиб олган экан. Биз ҳам бошқа жойга бориб юрмай, шу ердан харид қилиб қўя қолдик. Бозордагидан анча арзон. Энг муҳими, қулай жойда жойлашган, барчасининг сифатига кафолат бор.

Мактаб ярмаркалари 10 сентябрга қадар давом этади.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат) ЎзА
8 907