ЎзА Ўзбек

17.08.2018 20:29 Чоп этиш версияси

Мактаб формаси: ихтиёрийми ёки мажбурий?

Мактаб формаси: ихтиёрийми ёки мажбурий? Бу ҳақида Адлия вазирлиги томонидан қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, тизимга янгича ёндашувларни жорий этиш мақсадида ташкил этилган брифингда айтилиб, жорий ҳафтада қабул қилинган 10 та қонун ҳужжати юзасидан маълумот берилди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

– Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг замонавий ягона мактаб формаси жорий этилмоқда. Бу тартиб 2018/2019 ўқув йилида ихтиёрий, 2019/2020 ўқув йилидан эса мажбурий бўлади, – деди Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбар Тоғаев. – Мактаб формасининг бола саломатлигига салбий таъсир этмаслиги ҳам эътибордан чет қолмаган, бу борада миллий менталитет, иқлим шароитлари ҳисобга олинган. Тасдиқланган мактаб формаси 3 йил давомида синовда бўлади ва бу вақт давомида берилган таклиф, мулоҳазалар ёрдамида янада такомиллаштирилади. Мактаб формасини сотиб олишда ота-оналар учун қулайлик яратиш мақсадида қисқа муддатли (олти ойдан кам бўлмайдиган) истеъмол кредитлари ажратилиши белгиланган.

Инобат Аҳатова, ЎзА
11 489