Токио, 15 октябрь. ЎзА махсус мухбири Шоҳрух Нўъмонов хабар қилади.

ТОКИО-2020

Токио, 15 октябрь.
ЎзА махсус мухбири Шоҳрух НЎЪМОНОВ хабар қилади

Хабарингиз бор, кейинги йил Япония пойтахти Токио шаҳри XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилади.

Мазкур мусобақаларда 200 дан зиёд мамлакатдан 15490 нафар атлет 55 та спорт тури бўйича 779 дона медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

Спортчиларнинг 11090 нафари 33 та спорт тури бўйича олимпия ўйинларида, 4400 нафари 22 та спорт тури бўйича паралимпия ўйинларида иштирок этиши кутилмоқда.

Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтади. Паралимпия беллашувлари эса 25 августда 6 сентябрга қадар давом этиши кўзда тутилган.

Мазкур Олимпия ўйинларига қўшимча бешта спорт тури киритилган. Улар орасида машҳур каратэ спорти ҳам бор. Паралимпия баҳсларида эса атлетлар яна иккита спорт тури бўйича беллашиш имконига эга бўладилар.

Ушбу мусобақалар олдидан Токио шаҳридаги Tokyo Big Sight кўргазмалар залида ташкил этилган “2nd World Press Briefing Tokyo 2020” брифингида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун яратилган шароитлар ва медиа муҳит, шунингдек, мусобақаларни ёритиш масалалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Дастлаб Токио – 2020 Олимпия ўйинлари Бош ижрочи директори Тоширо Муто сўзга чиқиб, барча ОАВ ходимларини олимпия ўйинлари олдидан ташкил этилаётган иккинчи брифингда кўриб турганидан мамнун эканини билдирди. Журналистлардан беллашувларни ёритишда фаол бўлишни ва узатилаётган ахборотлар сифатли тарзда тайёрланишига эътибор беришини сўради. Шунингдек, дунёнинг барча қитъаларида олимпия ҳамда паралимпия баҳслари ҳақида ахборот узатишда ёрдам кераклигини айтди.

Брифингда таъкидланишича, мусобақалар давомида ОАВ ходимлари учун ахборот тарқатишда асосий матбуот маркази вазифасини Tokyo Big Sight кўргазмалар зали ўтаб беради.

Брифингда Токио – 2020 Олимпиадаси учун бириктирилган масъуллар ўз тақдимотлари билан иштирок этди.

Жумладан, ОАВ ходимларининг Олимпиадага келиши, кутиб олиш жараёнлари, матбуот анжуманлари ўтказилувчи ҳудудлар, ахборот узатишда сифатли 5G интернет тармоғи, очилиш ҳамда ёпилиш маросимларини ёритишда техник жиҳатдан қулайликлар яратиш, транспорт, беллашувларни бевосита трибуналардан узатиш учун яратилган қулайликлар, микс-зоналар ва бошқа масалалар ҳақида ахборотлар берилди.

Ушбу хизматларга бириктирилган масъуллар презентатциялар орқали ўз маълумотлари билан ўртоқлашишди.

Ташкилотчилар ОАВ ходимлари томонидан йўлланган саволларга имкон қадар тўлиқ жавоб беришга ҳаракат қилди. Қолаверса, журналистлар ҳам намойиш этилаётган презентациялар ҳақида кўпроқ билишга уриниб, ташкилотчиларга кўплаб саволлар билан мурожаат қилди. Саволларнинг аксарияти транспорт тизими учун жавобгар бўлган шахсларга йўлланди. Токио дунёнинг энг гавжум шаҳарларидан экани ва транспорт билан боғлиқ вазиятларда, метрополитен, автобус ҳамда автомобилларда ҳаракатланишда қандай ҳуқуқлар берилиши сўралди. Маълум бўлишича, ОАВ ходимларига Олимпия ўйинлари вақтида метрополитен ва автобуслардан фойдаланишда чегирмалар берилади. Ўйинларни ёритишда алоҳида машиналар бириктирилиб, йўлларда қулай ҳаракатланиш учун махсус белгилар улар учун ажратилган автомобилларнинг олд ва орқа қисмларига ёпиштириб қўйилиши айтилди.

Бундан ташқари, беллашувларни хорижлик меҳмонлар ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари жонли тарзда томоша қилиши учун автобекатларда, кафе ва ресторанлар, меҳмонхоналар, кўчаларда мониторлар ўрнатилиши таъкидланди.

Токио Олимпиадасининг олдингиларидан ажралиб турувчи энг қизиқ жиҳати шундаки, унда илк бор барча беллашувларни онлайн тарзда томоша қилиш учун “жонли сайтлар” ишга туширилади. Бунда мухлислар спорт мажмуасига бормасдан туриб ўйинларни мобиль телефонлари ёрдамида кўриши ва бир пайтнинг ўзида бошқа мусобақаларни ҳам жонли кузатиши, натижалар билан тезкор танишиши мумкин бўлади.

Брифинг якунида ОАВ вакиллари ўзаро мулоқот қилдилар. Иштирокчилар учун катта концерт дастури намойиш қилинди. 

Дастур доирасида Олимпия ўйинларининг расмий рамзлари ҳамда медиа ходимлар учун махсус либослар намойиш этилди.

Олимпиада олдидан ОАВ вакиллари учун ташкил этилган медиа тур давом этади.

Сайтимизни кузатиб боринг!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олимпия ўйинларида илк бор махсус “жонли сайтлар” ишга туширилади