Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.07.2018 12:02 Чоп этиш версияси

Махсус тергов хоналари ташкил этилди

Махсус тергов хоналари ташкил этилди
Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармасида махсус тергов хоналари ташкил этилди.

Ушбу махсус тергов хоналари вояга етмаганлар, шунингдек мураккаб жиноят иши иштирокчиларини сўроқ қилиш учун мўлжалланган. Тергов хоналарида сўроқ жараёнлари стенография қилинади. Тергов ҳаракатлари тўлиқ аудио ва видео ёзувда қайд этиб борилади.

Бундан ташқари, ҳар бир тергов хонаси энг сўнгги русумдаги замонавий техник ускуналар билан жиҳозланган.

А. Шокиров, ЎзА
5 672