ЎзА Ўзбек

28.03.2020 Чоп этиш версияси

Махсус шифохона фойдаланишга топширилиши кутилмоқда (фоторепортаж)

Махсус шифохона фойдаланишга топширилиши кутилмоқда (фоторепортаж) Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 20 800 ўринли махсус шифохона фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Карантинга олинган фуқароларни сақлаш учун мўлжалланган махсус шифохона 55 гектар ҳудудда барпо этилаётир. Бу ерда чартер рейсларда хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган ўзбекистонликлар карантинда сақланади. Шифохона пойтахтдан 25 километр узоқликда жойлашган бўлиб, у ерда барча шароитлар яратилади. Шифохонани 5 иш кунида барпо этиш кўзда тутилган.

Махсус карантин хонасида тиббиёт ходимлари учун тураржойлар, реанимация бўлимлари ва карантин учун махсус хоналар ҳам барпо этилади. Контейнерлар электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув ва бошқа коммуникация тармоқларига уланади.

Яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кутилаётган махсус шифохона қурилиши қандай кечаётгани ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати фоторепортаж тайёрлаган.

photo_2020-03-28_14-05-09.jpg

photo_2020-03-28_14-05-13.jpg

photo_2020-03-28_14-05-14 (2).jpg

photo_2020-03-28_14-05-14.jpg

photo_2020-03-28_14-05-15.jpg

photo_2020-03-28_14-05-16.jpg

6 670
ЎзА