Махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситалари рўйхати
1. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.
2. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.
3. Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари. Бунга қуйидаги ҳоллар кириши мумкин: ҳомиладорлик, туғруқ, тан жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар.
4. Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида ва йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиш мақсадида. Инсон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда ва кечиктириб бўлмайдиган тиббиёт муолажаларни олаётган бемор йўловчиларни ташиш мумкин.
5. Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава, чиқинди)нинг хизмат автотранспорт воситалари, яъни шаҳарларнинг энг ҳаётий зарур инфратузилмаси ишини самарали ишини таъминлаш мақсадида.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари.
7. Суд ва прокуратура органлари хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари.
8. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan Airways”АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ ва уларнинг тизимига кирувчи корхона ва ташкилотлари “Ўзаэронавигация” агентлигининг хизмат автотранспорт воситалари.
9. Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари.
10. Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқа давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари.
11. Марказий банк ва ҳудудий бошқармалар хизмат автотранспорт воситалари.
12. Тижорат банклари хизмат автотранспорт воситалари.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари.
14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хизмат автотранспорт воситалари.
15. “Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.
16. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар хизмат автотранспорт воситалари.
17. Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “ЎзИНФОКОМ” ягона интегратори” МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.
18. N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.
19. “Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.
20. Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).
21. Йўл-патруль хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.
22. Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи автотранспорт воситалари.