ЎзА Ўзбек

05.08.2020 Чоп этиш версияси

Махсус рухсатномани сохталаштирган шахс қўлга тушди

Махсус рухсатномани сохталаштирган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳрида 23 июль куни О.С. таниши К.Ш.нинг ишончига кириб, транспорт воситасини бошқариш учун махсус рухсатномаси бўлмаганлиги сабабли жарима майдонига олиб кириб қўйилган “Damas” автомашинасини бир миллион сўм эвазига олиб чиқиб беришни ваъда қилган. 

У ЙҲХБ инспектори номидан ёзилган транспорт воситаларини жарима майдонидан олиб чиқиш тўғрисидаги махсус рухсатномани сохталаштирган. Жарима майдонида сақланаётган “Damas” русумли автомашинасини олиб чиққан ва пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, О.С. мана шундай қалбаки ҳужжатдан фойдаланиб, 300 000 сўм эвазига таниши Қ.А.га тегишли бўлган “Cobalt” русумли автомашинасини жарима майдонида олиб чиқиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2 984
М.Сулаймонов, ЎзА