Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.08.2018 09:54 Чоп этиш версияси

Магистратурага бу йилги қабул олдингиларидан фарқ қилади

Магистратурага бу йилги қабул олдингиларидан фарқ қилади
Тошкент давлат аграр университети билан Германиянинг Вайенштефан-Триздорф университетининг қўшма таълим дастури асосида магистратурага қабул бошланди.

Президентимизнинг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, Тошкент давлат аграр университетига 2018/2019-ўқув йили учун қўшимча квоталар ажратилди.

Айни пайтда университетда Вайенштефан-Триздорф амалий фанлар университети (Германия Федератив Республикаси) билан тайёрланган қўшма таълим дастурига мувофиқ, магистратура бўйича тўлов-контракт асосида қўшимча қабул амалга оширилмоқда. Унга кўра, 15 нафар талаба “Аграр менежмент” мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилинади.

Ушбу қўшма таълим дастури асосида магистрлар тайёрланадиган мутахассислик бўйича ҳужжатлар 2018 йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади. Номзодлар немис тилини В2 даражада билиши керак.

Қўшма таълим дастури бўйича ўқитиш Тошкент давлат аграр университетида ва Вайенштефан-Триздорф амалий фанлар университетида олиб борилади.

ЎзА
7 390