Истироҳат боғига киришдаги рангли фавворалардан бошланган рамзий беш йўлак Қоракўл ёшларининг порлоқ келажагини ифодалайди.

Бухоро вилояти Қоракўл тумани марказида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусга монанд Маданият ва истироҳат боғи барпо этилмоқда.

Боғдаги биринчи йўлак маданият ва санъат йўналишига мосланган бўлиб, у марказий саҳнасига эга бўлган 200 ўринли Амфитеатрга олиб боради. Ёшлар бу жойда бўш вақтини мазмунли ўтказиши, тасвирий ва амалий санъат билан шуғулланиб, ижодий маҳорат ошириши мумкин.

photo_2020-07-29_09-26-40.jpg

photo_2020-07-29_09-26-42.jpg

Спорт йўналишидаги иккинчи йўлак ёшларни шахмат, стол тенниси, велоспорт, биллиард каби оммавий спорт турларига қизиқтириш мақсадига йўналтирилган.

Учинчи йўлакда IT-Парк ташкил қилинади. Ёшлар интернет тармоғига уланиши учун истироҳат боғи бепул WI-FI ҳудудга айлантирилади.

Тўртинчи йўлакда китоб ихлосмандлари учун Book-cafe ташкил қилиниб, мазкур ҳудудда китобхонлар учун барча маиший қулайликларга эга замонавий ўқув зали жой олади. Унга босма ва электрон адабиётлар келтириб жойлаштирилиши белгиланган.

photo_2020-07-29_09-26-44.jpg

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашнинг энг қулай ва замонавий моделини бешинчи йўлакда кўриш мумкин бўлади. Бу масканда ҳақиқий ҳаёт қайнайдиган “Коворкинг марказ” ва қўл меҳнати намуналарини ўзида жамлайдиган санъат кўргазмаси фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, истироҳат боғида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ундовчи шарафли касбларга оид бурчаклар ташкил қилинади. Туманда яшаб, Ватан равнақи учун матонат билан хизмат қилган инсонлар фаолиятини акс эттирувчи музей қад ростлайди.

Истироҳат боғи тўлиқ модернизация қилингач, бир кунда 10 минг кишигача хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Бу аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш билан бирга туманнинг туристик жозибадорлигини ҳам оширади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданият ва истироҳат боғи 5 та муҳим ташаббусга монанд бунёд этилмоқда