ЎзА Ўзбек

27.08.2018 09:52 Чоп этиш версияси

Маданият муассасаларида электрон чипталар жорий этилади

Маданият муассасаларида электрон чипталар жорий этилади
2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш “йўл харитаси” тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августда “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Меценатлик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади. Унда жумладан, маданият ва санъат муассасаларига ёрдам кўрсатувчи меценатлар ва ҳомийларга солиқ имтиёзлари (чегирмалар) тақдим этиш назарда тутилади.

Маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда Чипта операцияларининг ягона электрон тизими жорий этилади.

Чипта операцияларининг ягона электрон тизимига уланган республика маданият ва санъат муассасалари томонидан чипталарни сотиш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш автоматик тизимларидан мажбурий фойдаланилади.

ЎзА
3 816