ЎзА Ўзбек

04.05.2018 21:00 Чоп этиш версияси

«Маданий мерос ва туризм» II халқаро конгресси

Туркия Республикаси ҳамда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 300 га яқин делегат иштирок этаётган мазкур форум Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Туркиянинг Салжуқийлар университети ҳамкорлигида ташкил этилган.

Диёримизнинг тарихий шаҳарлари, маданий ёдгорликлари, сўлим табиати сайёҳлар эътиборини тортиб келади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда туризм соҳасини жадал ривожлантириш, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда хорижлик ҳамда мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги етук мутахассислари туризмни ривожлантириш ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилишга доир мавзуларда маъруза қилди. Ўзаро тажриба алмашилиб, ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Халқаро анжуман келгусида мамлакатимизда туризм индустриясини тараққий эттиришга хизмат қилади.

Форум доирасида маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ва семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
5 878