Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.07.2018 13:11 Чоп этиш версияси

Маҳсулотнинг 50 фоизидан ортиғи экспортга

Маҳсулотнинг 50 фоизидан ортиғи экспортга
“Навоийазот” акциядорлик жамияти ҳудудида учта йирик инвестицион лойиҳа – Поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш, Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ҳамда Азот кислотаси ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши жадал олиб борилмоқда.

photo5348034608182176069.jpg

Барпо этилаётган ушбу корхоналарга замонавий, тежамкор технологик ускуналар ўрнатилади. Корхона фойдаланишга топширилгач, йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода, 300 минг тонна метанол тайёрланади. 900 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Маҳсулотнинг 50 фоиздан ортиғини экспорт қилиш кўзда тутилган.

photo5348034608182176070.jpg

photo5348382887080208674.jpg

Сирож Аслонов (сурат) ЎзА
9 882