Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.12.2016 20:10 Чоп этиш версияси

Маҳсулотларимиз халқаро стандартларга мос

Миллий матбуот марказида «Ўзстандарт» агентлиги томонидан «Мамлакатимизда халқаро стандартларни жорий этишнинг долзарб масалалари» мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А.Ҳайитов ва бошқалар мамлакатимизда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, халқаро сифат стандартлари асосида фаолият кўрсатишга қаратилаётган эътибор туфайли маҳсулотларимиз нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам мустаҳкам ўрин эгаллаётганини таъкидлади.

Биринчи Президентимизнинг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш, мувофиқликни баҳолаш натижалари тан олинишини таъминлаш мақсадида 2020 йилгача сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

– Дастур ижроси доирасида синов ва ўлчов воситаларини модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлаш, лабораторияларни халқаро даражада аккредитациядан ўтказиш, халқаро стандартларни ва сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Ўзстандарт” агентлиги бошқарма бошлиғи Одилжон Тоҳиров. – 2016 йилда синов ва ўлчов лабораторияларини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлашга 4849,2 миллион сўмлик маблағ сарфланиб, 172 замонавий ва юқори аниқликдаги ускуналар харид қилинди.

Агентликнинг озиқ-овқат, енгил саноат, электротехника ва қурилиш йўналишлари бўйича синов лабораториялари халқаро аккредитациядан ўтказилган. Матбуот анжуманида агентлик томонидан 2017 йилда тизимдаги яна 4 синов лабораториясини халқаро аккредитациядан ўтказиш режалаштирилганлиги қайд этилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб қайтарди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 263






Все о погоде - Pogoda.uz