ЎзА Ўзбек

08.09.2019 Чоп этиш версияси

Маҳсулот ОАВ ходимлари дастхати билан экспорт қилинди

Маҳсулот ОАВ ходимлари дастхати билан экспорт қилинди

Маълумки, юртимизда тайёрланган ва етиштирилган маҳсулотлар бутун дунёда қадрланади. Бу тайёр “бренд” экспорт учун катта имкониятдир. Юртимиздаги яна бир корхона бундан оқилона фойдаланишни бошлади.

Аввал хабар қилганимиздек, баҳорда пойтахтимизда Япониянинг JTI компанияси маблағлари ҳисобидан акцизости товарлари фабрикасининг учинчи ишлаб чиқариш линияси ишга тушган эди. Натижада маҳсулотлар тури кўпайиб, 30 тага етказилди. Германия, Франция, Голландиядан олиб келинган мазкур технологиялар кўмагида тайёрланган юқори сифатли ва янги форматдаги маҳсулотларни Қирғизистонга экспорт қилиш бошланди.

231A1921.jpg

–Синов тариқасида 7,5 миллион дона маҳсулот юборилмоқда, –дейди “Taskent Tobacco” корхонаси директори Пўлат Саидов. – Йил охирига қадар 4,5 миллион долларлик экспортни амалга ошириш ниятидамиз. Бунда ўзбек маҳсулотларини Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилиш имконини беради.

Бундан бир неча кун аввал ОАВ ходимлари дастхат қўйган қадоқланган маҳсулот экспортга жўнатилган эди. Орадан бир ҳафта ўтиб, корхона маҳсулотларини Қирғизистонга етиб бориши таъминлади. Уни ОАВ кутиб олишди. Айни вақтда маҳсулот Чўпон ота туманидаги савдо расталарида сотилмоқда. Биз айни вақтда ушбу дўконларда бўлиб, “Made in Uzbekistan” тамғаси билан сотилаётган маҳсулотларнинг харидорлиги билан қизиқдик.

231A1933.jpg

–Дўконимизда Ўзбекистондан бир қатор, текстель, озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади, –дейди дўкон эгаси Жумабек қизи Дилара.–Нархи арзон ва сифатли. Болалар кийимларини кўп сўрашади. Келгусида қуритилган мевалар ҳам келтиришни мўлжаллаб турибмиз. Сифатада гап кўп, шунга кўпроқ эътибор қилинса яхши бўларди.

Тўққиз ойда фабрикада 800 миллион дона товар белгилари ишлаб чиқарилди. Натижада кейинги икки йилда корхона 150 миллиар сўм солиқ тўлаб, бюджетга фойда келтирди. Шунингдек, юртимизнинг турли ҳудудларида 300 дан зиёд иш ўрни яратди.

– Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш салоҳияти ўсиб бормоқда, – дейди JTIнинг Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги бош директори Евгений Никольский. – Бу эса Ўзбекистонда жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув ва мамлакат раҳбариятининг қулай сармоявий муҳит яратишга бўлган эътибори натижасидир. Бу борада бизнинг лойиҳамиз яхши мисол бўла олади.

Айни вақтда лойиҳамизнинг умумий инвестицион ҳажми 40 миллион долларга тенг. Йил охирига бориб, яна битта линияни ишга туширамиз.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон миқёсида асосий гуруҳдаги товарларни маркировка қилишда хизматлар нархи – 1000 бирликдаги маҳсулот учун – 5 евродан 25 еврогача баҳоланган. Зеро, бунинг бажарилиши истеъмолчи сифатида, сифатли маҳсулот сотиб олишнинг кафолат ҳисобланади. “Taskent Tobacco” корхонаси ҳам бу борада тахминан бир миллион доллардан кўпроқ сарфламоқчи.

Албатта, халқаро компаниялар ҳамкорлигида Ўзбекистонда турли соҳаларда бўлгани каби акцизости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхона фаолиятининг кенгайиши ва ривожланиши жаҳонга машҳур маркаларни ўзимизда ишлаб чиқаришда қўл келади.

Албатта, маҳсулотини бугун синов тариқасида биринчи марта экспортга чиқарган корхона маҳсулотлари тури ва ҳажми ортиб боради.


7 498
Сайёра ШОЕВА, Ёқуб Мелибаев ЎзА