ЎзА Ўзбек

26.08.2018 14:10 Чоп этиш версияси

Маҳсулот носоз бўлса...

Маҳсулот носоз бўлса...
Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Умар Очилов Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган Д.Ахтамовга қарашли маиший техникалар дўконидан тюнер сотиб олганди. Аммо у носоз чиқди. 

Дўконга қайтариб олиб борганда, сотувчи билан келишолмай қолди. Қонун-қоидалардан бехабар сотувчи, жиҳозни алмаштириб беришни ҳам, ёки пулини қайтаришни ҳам истамади. Бундай зиддиятли вазиятда У.Очилов Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига мурожаат қилди. Шикоят Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан ўрганилиб, дўкон ходимига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни тегишли моддалари тушунтирилгач, вазият ижобий томонга ўзгарди. Истеъмолчига пули қайтариб берилди.

Г.Бердиёрова, ЎзА
7 900