ЎзА Ўзбек

04.05.2018 19:58 Чоп этиш версияси

Мақсад – адашган ёшларни жазолаш эмас, уларга тўғри йўл кўрсатиш

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Ёшлар пресс-клубида ўтказилган тадбирда диний экстремизм ва терроризмнинг аянчли оқибатларини акс эттирган видеороликлар намойиши иштирокчиларни бефарқ қолдирмади.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшларимизнинг маънавий-маърифий салоҳиятини, дунёқарашини юксалтириш, уларни турли салбий иллатлардан ҳимоя қилиш борасида улкан ишлар амалга оширилаётганини аниқ мисолларда гапирди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги терроризмга қарши курашиш бўлими бошлиғи Ҳ.Жалолов ҳар бир ёш давлатимиз эътиборида эканини алоҳида таъкидлади: “Мақсадимиз адашган ёшларни жазолаш эмас, уларга тўғри йўл кўрсатиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва жамиятга қайтаришдир”.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар жавоб қайтарди.

М.Тошқораева, ЎзА
6 330