ЎзА Ўзбек

14.09.2018 18:10 Чоп этиш версияси

Маҳорат дарслари ташкил этилди

Маҳорат дарслари ташкил этилди Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ижодига бағишлаган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб Зулфия ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Шундан сўнг «Дўрмон» ижод уйида устоз-шогирд анъанасига мувофиқ маҳорат дарслари ташкил этилди. 

9.jpg

– Адабиётга бўлган қизиқишим мени шеърият томон бошлади, – дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, Наманган давлат университети инглиз филологияси факультети иккинчи курс талабаси М.Сайфутдинова. – “Бахтим шунда”, “Эртанинг файзи”, “Вақт тулпори” ва “Орзулар осмони” номли шеърий тўпламларим нашр этилди. Турли кўрик-танловларда қатнашиб келаман. Жорий йилда адабиёт йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси бўлдим.

Тадбирда Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари иштирокида мушоира бўлиб ўтди.

27.jpg

Инобат Аҳатова Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА
3 265