ЎзА Ўзбек

14.08.2018 10:43 Чоп этиш версияси

“Мақом нима?” деб номланган китоб нашр этилмоқда

“Мақом нима?” деб номланган китоб нашр этилмоқда

Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 6 апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги қарорларига асосан Шаҳрисабз шаҳрида жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари ташкил этилаётган Халқаро мақом санъати анжуманининг рамзий белгиси тасдиқланди.

Совриндорларга топшириладиган диплом, сертификат лойиҳалари, статуэтка намуналари ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун ташкилий қўмитага киритилди.

Айни пайтда анжуманга тайёргарлик жараёнлари қизғин тус олган. Миллийликни ўзида акс эттирувчи либослар, актёрлар жойлашуви ва Оқсарой ҳудуди атрофида уларнинг юришларини ташкил этиш, майдонларни ҳудудлар кесимида тақсимлаш, уларга хос бўлган миллий урф-одат, анъана ва қадриятлар акс этган сценарий ва дастурлар лойиҳалари, мос мусиқий кетма-кетлик ҳамда видеороликлар тайёрланмоқда.

Ўзбек, рус, инглиз тилларида “Мақом нима?” деб номланган китоб нашр этилаётир.

ЎзА
6 357