ЎзА Ўзбек

24.07.2018 18:28 Чоп этиш версияси

Мақом – беназир санъат

Жорий йил 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабзда мумтоз мусиқага оид илмий-ижодий изланишларни кенг жамоатчиликка тақдим этишда муҳим аҳамият касб этувчи Халқаро мақом санъати анжумани бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон томонидан иштирок этиш истагини билдирган хонанда ва ансамблларнинг саралаш босқичи жорий йил 27 июль куни пойтахтимиздаги "Туркистон" саройида бўлиб ўтади.

Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан мақом ижрочилари, бадиий жамоалар қатнашади. Иштирокчиларнинг мусиқий дастури Маданият вазирлиги томонидан тузилган саралаш комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Назокат Усмонова, ЎзА
5 373