ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Маҳкумлар сайлов қонунчилиги билан таништирилди

Маҳкумлар сайлов қонунчилиги билан таништирилди

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси 37-жазони ижро этиш муассасасида ушбу муассасада жазони ўтаётган маҳкумларга айни пайтдаги сайлов кампанияси ҳақида маълумот бериш, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида учрашув ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида белгиланган сайлов принциплари, фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи билан боғлиқ қоидалар, янгиликлар ҳақида сўз юритилди. Сайлов бюллетенини тўлдириш тартиби ва ёш сайловчининг овоз беришда иштироки билан боғлиқ қоидалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

photo5411122120072735824.jpg

– Сайлов кодексининг 5-моддасида суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди, деб белгилаб қўйилган, – дейди Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раиси ўринбосари Ў.Мамадалиев. – Лекин ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларда сайловда иштирок этиш, яъни сайлаш ҳуқуқи мавжуд. Бу жорий йилги сайловнинг энг муҳим, аҳамиятли томонларидан бири ҳисобланади.

Учрашувда маҳкумлар ўзларини қизиқтирган саволларга судьялардан жавоб олди.

1 212
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА