ЎзА Ўзбек

12.07.2019 Чоп этиш версияси

Маҳаллий корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари етарли даражадами?

Маҳаллий корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари етарли даражадами?

Маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг тор ассортименти ички бозор эҳтиёжларини қондира оляптими? Импортга ҳаддан ташқари боғланиб қолинмадими? Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида соҳа ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ана шу саволларга атрофлича жавоб берилди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг жорий йилнинг 10 апрелида қабул қилинган “2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа ривожида янги даврни бошлаб берди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг вазифалари қайта кўриб чиқилди. Агентлик зиммасига фармацевтика фаолиятини (чакана реализациядан ташқари) лицензиялаш ва назоратини амалга ошириш функциялари юклатилди. Тез орада, мазкур саъй-ҳаракатлар ўз самараларини беради ва аҳолимиз буни ўз ҳаётида ҳис этади.

2 908
Моҳигул ҚОСИМОВА, ЎзА