ЎзА Ўзбек

06.07.2018 15:30 Чоп этиш версияси

Маҳалланинг ярмида канализация йўқлигига ким жавобгар?


№ 1 Абубакир Шоший.jpg

Шавкат МАГДИЕВ,
“Абу Бакр Шоший” МФЙ раиси:

– Маҳалламизда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича олиб борилган чора-тадбирларга кўра, 2017 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Шунингдек, ўтган бир ярим йил мобайнида оилавий ажримлар ҳам юз бермади.

Маҳалламизда 5 минг 200 аҳоли истиқомат қилади. Юқорида келтирган ютуқларимиз билан балки мақтансак бўлар. Лекин муаммоларимиз ҳам бор. Маҳалламиздаги кўчаларнинг ярмидан кўпида канализация йўқ. Ҳудудимиздаги энг катта ҳовли 3 сотихли бўлса, уларнинг ҳар бирида камида 4 тадан ўра қазилган.

Ёмғир кўп ёғиб сел келадиган бўлса деворлар чўкиб ҳовлиларни сув босган пайтлар бўлади. Мурожаатларимизга кўра, тегишли жойлардан бир неча марта комиссиялар келди. Лекин ҳеч қандай натижа бўлмади. Ўзимиз йиғинган ҳолда қилайлик десак кўпчилик хонадонларнинг қурби етмайди.

Шунингдек, Ҳастимомни улайдиган “Абу бакр Шоший” кўчаси бор. У ердан ҳар куни юзлаб туристлар пиёда ўтади. Жуда уятли нарса шуки, кўча асфальт қилинмаган, ўнқир-чўнқир. Шу пайтгача бу борада қилган мурожаатларимиз бесамар кетди.

ЎзА
7 824