ЎзА Ўзбек

06.07.2018 14:39 Чоп этиш версияси

Маҳалламизда жиноят содир бўлмаслиги керак

№ 15 Зиё.jpg

Баҳриддин ТОШТЕМИРОВ,
"Зиё" МФЙ раиси:

– Маҳалламиз ҳудудида Талабалар шаҳарчаси жойлашгани боис, олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи талабалар ҳаётига ҳам алоҳида эътибор қаратамиз.

Уларнинг яшаш шароити қатъий назоратга олинган. Бироқ ёшларнинг дарсдан сўнг яхши ҳордиқ чиқариши эътибордан четда қолмоқда. Ҳудудимиз дам олиш маданият ва истироҳат боғиларига бироз узоқда жойлашган. Шунинг учун маҳалламизда шундай боғларни, дам олиш жойлари, кутубхона ташкил этишни таклиф этган бўлар эдим. Чунки ёшларимиз дарсдан бўш вақтларини бемақсад ўтказмасин. Бирор ҳунар ва билим олиш билан шуғулланса мақсадга мувофиқдир.

Жорий йилда ҳудудимизда 5 та ҳуқуқбузарлик содир бўлди. Барчаси ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди.

Маълумки, ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг асосий шартларидан биридир. Бу борада ҳар бир фуқаро онгида «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак», деган туйғуни шакллантириш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Бу борада маҳалламиз ёшлари билан мунтазам тушунтириш ишларини олиб боримиз.

ЎзА
6 858