Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.11.2017 17:54 Чоп этиш версияси

Маҳаллаларда маънавият ва маърифат масалалари бўйича комиссиялар фаолияти такомиллашмоқда

Маҳаллаларда маънавият ва маърифат масалалари бўйича комиссиялар фаолияти такомиллашмоқда Қорақалпоғистон Республикасида "Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни кучайтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари” мавзуида ўқув-семинарлар ўтказилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур ўқув-семинарларда шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда хотин-қизлар қўмиталари раислари, маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг ижро аппаратлари ходимлари, маҳалла раислари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармасининг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари ҳамда умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

11.jpg

Элликқалъа туманида ўтказилган ана шундай тадбирда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Бундай кенг кўламли янгиланишлар жараёнида ноёб бошқарув тизими – маҳалланинг ўрни тобора ортиб бораётир. Айниқса, маънавий муҳит барқарорлигига эришиш, аҳолини аниқ манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш, дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaруви oргaнлaри билaн яқин мунoсaбaт ўрнатиш, жамиятда аҳиллик ва тотувликни таъминлашда маҳалланинг ўрни беқиёс.

Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

– Атрофимизда турли таҳдидлар, хавф-хатарлар тобора кучайиб бораётган бугунги кунда ҳар биримиз ўзимиз яшаётган ҳудудда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшиб, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, уларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат туйғуларини кучайтиришимиз лозим, – дейди “Дўстлик” овул фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Комила Жуманиёзова. – Фарзандларимизни маънавиятимизга мутлақо зид бўлган турли ғоя ва мафкуравий таҳдидлардан ҳимоялаш Ватанимизнинг эртанги кунини муҳофаза қилиш билан баробар. Бу борада маҳаллаларда ташкил этилган “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси муҳим аҳамият касб этади. Овулимизда бу тузилма таркибига психолог, ҳуқуқшунос, шифокор, педагог каби мутахассислардан иборат 11 кишини жалб қилганмиз. Уларнинг саъй-ҳаракати билан жорий йилнинг ўтган 10 ойида 6 оила ажралиб кетишининг олди олинди.

Тадбирда оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига оид ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини бойитишга кўмаклашишда “Ота-оналар университети” жамоат тузилмаларининг вазифалари белгиланди.

13 (1).jpg

Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни янада жонлантириш мақсадида ташкил этилган маънавият ва маърифат масалалари бўйича комиссиялар фаолияти янада такомиллашмоқда. Ўқув-семинарларда ана шу комиссиянинг фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, маҳаллалардаги жиноятчилик, нотинч оилалар, оилавий ажримлар каби ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олишга йўналтирилган аниқ мавзудаги маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, уларни ташкил этиш ишларига жойлардаги қишлоқбоши, кўчабоши, кўп қаватли уй бошлиқларини кенг жалб этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида ўтказилган ўқув-семинарларда маҳалла ҳаёти билан боғлиқ долзарб масалалар, мавжуд муаммолар ўрганилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
2 742






Все о погоде - Pogoda.uz