Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.07.2018 11:15 Чоп этиш версияси

Маҳаллада болалар ўйингоҳи йўқ...

Панжи САЙИПОВ,
“Қичқириқ” МФЙ раиси:

011f1735-da4c-4c42-b9b0-fcd1cf8441f4.jpg– Маҳалланинг обод бўлиши фуқаролар йиғини профилактика инспектори ва бошқа тузилмаларнинг тўлақонли фаолият юритиши учун яратилган қулайликларга бевосита боғлиқ. Зеро, ҳар бир шаҳар ё туманнинг ободлиги маҳалла ободлигидан бошланади.

Маҳалламизда ҳам бугун бир қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида 22 кўп қаватли уй жойлашган. Бу ерда яшаётган 4 минг 900 га яқин аҳоли орасида турли миллат вакиллари бор.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳалладаги Қичқириқ канали бўйида маданият ва истироҳат боғи барпо этилиши режалаштирилган. 16,5 гектар ҳудудни ўз ичига оладиган боғда болалар ва спорт майдончалари, замонавий аттракционлар ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, бу ерда Абдулла Қодирий ва Чўлпон номидаги кутубхоналар, Нуронийлар маскани қурилишини эшитган маҳалла аҳли қаратилаётган эътибордан мамнун.

Юртбошимизнинг кўрсатмасига мувофиқ маҳалламизда аҳолининг дам олиши учун қулайликларни ошириш, хусусан, Нуронийлар масканида чойхона ва аския маркази ташкил қилиш, яқин жойда поликлиника барпо этиш ишлари режага киритилгани ҳаммамизни бирдек хушнуд этади. Лекин иш бор жойда камчилик бўлади, деганидек, маҳалламиз кўп қаватли уйлари орасида болалар ўйингоҳи жуда кам. Болаларимиз қўшни маҳаллалар, узоқ масофадаги ўйингоҳларга боришга мажбур бўлмоқда. Агар шу масалалар ечим топса, маҳалламиз ободлиги янада ошади.

ЎзА
10 880