ЎзА Ўзбек

18.07.2018 16:12 Чоп этиш версияси

Маҳалла полвонлари аниқланди

Маҳалла полвонлари аниқланди Нукусда ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Маҳалламиз паҳлавонлари” спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган кураш мусобақасида 2003-2004 йилларда туғилган 46, 50, 55 килограмм вазн тоифасида ўғил болалар, 44, 48, 52 килограмм вазнда қизлар гиламга тушди.

Ўғил болалар ўртасидаги курашда Кегейли туманидан М.Жумабоев, Хўжайли туманидан Ж.Исмоилов ва А.Айтбаев ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни эгаллади. 

1.jpg 

Қизлар ўртасида Нукус шаҳридан Г.Танирбергенова, А.Медетбоева, Кегейли туманидан Г.Турдибоева ғолиб бўлди.

Жамоа ҳисобида ғолибликни Хўжайли тумани полвонлари эгаллади. Иккинчи ўринни Нукус шаҳри ва учинчи ўринни Кегейли тумани ёшлари қўлга киритди. 

7.JPG 

Ғолиблар ва иштирокчиларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Есимхон Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА
5 095